7 010
Хитой компанияси АҚШдаги ўртача тезликдан 50 баробар катта тезликда ишлайдиган смартфон тақдим этди
ZTE компанияси Барселонада бўлиб ўтаётган Mobile World Congress (MWC) кўргазмасида дунёдаги илк "гигабитли смартфон"ни намойиш қилди.
Смартфон хусусиятига мос равишда Gigabit Phone номини олган. У мобиль тармоқларда 1 гбит/сония тезликни қўллаб қувватлайди. Бу АҚШ операторларининг ўртача ўтказиш имкониятларидан 50 баробар кучлироқдир.
Смартфонга Qualcomm Snapdragon 835 процессори ўрнатилган бўлиб, ушбу чип 2,45ГГц тактли частотада ишлайдиган 8та Kryo 280 ядросидан ташкил топган. График тезлаштиргич сифатида тезкор Adreno 540 ўрнатилган.
Тармоқларда ишлаши учун X16 LTE модеми жавоб беради. Кўчириб олишнинг энг юқори тезлиги 1 Гбит/сонияни, юклаш тезлиги эса 150 Мбит/сонияни ташкил этади.
Маълумотларга кўра, гаджет ҳозирда бозорга чиқариш учун тайёр эмас. Ҳозирги ҳолатида у янги авлод тармоқларидаги тезлик имкониятларини намойиш қилади, холос. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди