18:06 / 28.02.2017
7 028

Смартфонни атиги 20 дақиқада қувватлантириб берувчи технология тақдим этилди

Смартфонни атиги 20 дақиқада қувватлантириб берувчи технология тақдим этилди

Meizu компанияси баёнотига кўра, Барселонада бугун тақдим этилган mCharge 4.0 технологияси дунёдаги энг хавфсиз ҳамда тез қурилма саналади.

Компания Mobile World Congress 2017 кўргазмасида янги технология имкониятларини намойиш этди. Аккумулятор батарея кучи 3000 мАс.га тенг смартфон 10 дақиқа ичида 60 фоизга қувватлантирилди. Бутунлай эса 18 дақиқаю 45 дақиқада тўлиқ 100 фоизлик қувватни олди.

Хавфсизлик янги дата-кабель ёрдамида таъминланиб, у 160 Вт.гача бўлган қувватни ҳамда қувватлаш қурилмасининг ақлли мониторингги технологияси ишлатилувчи Е Mark чипини қўллаб қувватлайди.

mCharge 4.0 зарядкаси ҳароратнинг кенг диапазонида қўлланиши мумкин - –40 °С дан +60 °С гача ҳамда 10 минг бора уланишга мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Смартфонни атиги 20 дақиқада қувватлантириб берувчи технология тақдим этилди