08:03 / 01.03.2017
5 954

YouTube’да телеканаллар эфирини томоша қилиш имкони пайдо бўлади

YouTube’да телеканаллар эфирини томоша қилиш имкони пайдо бўлади

YouTube видеохостингги яқин орада телеканаллар эфирини томоша қилиш функциясига эга бўлади. Бу ҳақда Кун.уз сайти ёзмоқда.

Унинг сўзларига кўра, YouTube фойдаланувчилари реал вақт режимида Американинг тўртта йирик телетармоғи (ABC, CBS, NBC ва Fox), шунингдек яна 30та кабель телеканаллар эфирини томоша қилишлари мумкин.

Хизмат бир ойда олтита саҳифа учун 35 долларлик обуна орқали кўрсатилади. Шу тариқа, бир оиланинг бир неча вакиллари сервисдан, ўз шахсий саҳифалари орқали кириб, фойдаланишлари мумкин, дея аниқлик киритишди YouTube’да.

Вожицкининг сўзларига кўра, YouTube ўз аудиториясини кенгайтирмоқчи ҳамда фойдаланувчиларга янги имкониятлар таклиф этади. "Замонавий ёшларга сифатли телевизион маҳсулот ёқиши аниқ, бироқ биз улар ТВни анъанавий усулда кўришни истамасликларини тушуниб етдик", - дея таъкидлаб ўтди у.

Янги сервис АҚШда яқин бир неча ойлар ичида ишга туширилади. Айни дамда видеохостинг YouTube Red номли сервисни ҳам таклиф этмоқда, у фойдаланувчиларга YouTube учун махсус ишлаб чиқилган маҳсулотлардан маълум ҳақ эвазига фойдаланиш имконини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » YouTube’да телеканаллар эфирини томоша қилиш имкони пайдо бўлади