16:37 / 01.03.2017
6 776

Ўзбекистон божхоначилари ноқонуний олиб ўтилаётган дронлар ва лазер ручкаларни мусодара қилишди

Ўзбекистон божхоначилари ноқонуний олиб ўтилаётган дронлар ва лазер ручкаларни мусодара қилишди

Ўзбекистонга рухсатсиз олиб кирилаётган учувчисиз учиш қурилмалари ва лазерли ёритқич ручкалари божхоначилар томонидан аниқланиб, уларнинг олиб кирилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда Кун нашри.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сонли Қарорига асосан 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланган. Бундан ташқари портатив лазерли нур тарқатгичларни ҳам республикамизга олиб кириш мумкин эмас.

Шунга қарамай, айрим шахслар томонидан учувчисиз учиш қурилмаларини мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб киришга уринишлар учраб турибди.
Таъкидлаш жоизки, олиб кириш таъқиқланган бу каби қурилмалар қаторига учувчисиз учиш имкониятига эга бўлган масофадан туриб бошқариладиган самолёт, вертолёт каби болалар ўйинчоқлари ҳам киради.

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут ата” чегара-божхона пости ходимлари шовотлик К.Амонов томонидан 1 дона учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмасини ноқонуний равишда олиб кирилиши олдини олишди.

Бухоролик Ш.Халилов ҳам мазкур пост орқали кириб келар экан, йўловчи божхона декларациясида ҳамда божхона ходимларининг оғзаки суриштирувлари пайтида маълум қилмасдан 2 дона учувчисиз учиш қурилмаси, 29 дона Laser Led Pen номли лазерли нур тарқатгич ручкаларни олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, “Бейнеў Нукус” йўловчи поезди амалдаги тартибларга мувофиқ, божхона кўригидан ўтказилганда, йўловчилардан бири Р.Атаханов 1 дона учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмасини яширинча олиб кирмоқчи бўлганлиги фош қилинди.

Рақамларга мурожаат қилсак, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтган 2016 йилда салкам 4,5 млн. сўмлик 9 та ана шундай учувчисиз учиш қурилмаларининг республикамизга олиб кирилишига чек қўйилган.

Фуқаролар божхона чегарасини кесиб ўтаётган вақтларида ўзлари олиб келаётган учувчисиз учиш қурилмаларини йўловчи божхона декларациясида қайд этмасдан, божхона назоратидан яшириб олиб ўтишга бўлган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ёки Жиноят кодексида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилиб, белгиланган жавобгарлик чораларининг қўлланилишига олиб келади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистон божхоначилари ноқонуний олиб ўтилаётган дронлар ва лазер ручкаларни мусодара қилишди