12:28 / 03.03.2017
8 404

CLICK: Ҳар бир савдо дўкони учун виртуал терминал!

CLICK: Ҳар бир савдо дўкони учун виртуал терминал!

CLICK компанияси барча тадбиркор ва савдо нуқталарининг эгаларига пластик карталардан тўловларни қабул қилувчи виртуал терминалларни улатишнинг янги имконияти ҳақида хабар қилди.

CLICK компанияси тақдим қилаётган Indoor-тўловлар ечими исталган савдо дўкони ва хизмат кўрсатиш нуқтасида қисқа вақт ичида жорий қилиниши мумкин ва банкдан реал савдо терминалини олмасдан туриб мижозларнинг пластик карталаридан тўловларни қабул қилиш имконини очиб бермоқда.

Ушбу ечим ёрдамида ҳар бир чакана савдо нуқтаси учун оддий терминалларнинг тўлов функционалидан қолишмайдиган, акчинча бир қатор афзалликларга эга виртуал терминал очилади. Шундай савдо нуқталарнинг мижозлари тўловларни бевосита ўз мобил телефонлари орқали амалга оширишлари мумкин, ва маблағлар шу заҳоти сотувчига SMS билан бирга келиб тушади. Бунда тўловни амалга оширишда интернетга уланиш талаб қилинмайди ва тўловлар электр энергияси бўлмаган пайтда ҳам бажарилиши мумкин.

Мижозлар ва сотувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида операцияларни турли услубларда бажариш имкониятлари яратилган: USSD-меню орқали, қисқа USSD-сўров ёрдамида (*880*сотувчининг_коди*сумма#), мобил илова орқали ва шу билан бирга кассир ёки сотувчи томонидан ҳисоб чиқариш услубида. Тўловларни янада оператив тарзда амалга ошириш учун ҳар бир савдо дўконига QR-коди тақдим қилинмоқда. Ушбу QR-код смартфон орқали муносиб иловалардан бири ёки янгиланаётган ва яқин вақт ичида тақдим қилинадиган CLICK мобил иловаси орқали ўқилиши мумкин.

Юқорида айтиб ўтилган Indoor-тўловлар имкониятини улатиш учун тадбиркорлар ўзларининг хизмат банкларига ёки CLICK тизими билан ҳамкорлик қилаётган исталган банкка мурожаат қилишлари зарур. Банкда рўйхатдан ўтаётганда тадбиркорларга ва савдо дўконларининг эгаларига тўловларни қабул қилиш учун уникал код белгиланиб, QR-код тақдим этилади.

“Indoor-тўловлар Ўзбекистонимиз учун янги бир йўналиш ва бизнинг таклифимиз бир қатор афзалликларни киритиб келмоқда: анъанавий тўловларга қараганда ушбу тўловлар анча тезроқ ўтади, карталарининг PIN-кодларини бировларга эълон қилишнинг кераги қолмайди, ва, шу билан бирга, пластик карта ёнингизда бўлмаган тақдирда ҳам харидларингиз учун тўловларни амалга оширишга имконияти очилмоқда”, - деб таъкидлади CLICK компаниясининг Бош директори Улуғбек Рустамов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » CLICK: Ҳар бир савдо дўкони учун виртуал терминал!