08:52 / 07.03.2017
5 878

Uber компанияси сайтида бепул саёҳат қилиш имконини берувчи хато топилди

Uber компанияси сайтида бепул саёҳат қилиш имконини берувчи хато топилди

Ананд Пракаш исмли шахс Uber сайтида бепул саёҳатлар имконини берувчи хатони топди, деб ёзади Дарё.

Ананд Пракаш томонидан мазкур хатонинг АҚШ ва Ҳиндистонга нисбатан қўлланилиши муваффақиятли якунланди. Шундан сўнг, компания хатони тўғрилаб, фойдаланувчига мукофот ажратди.

Пракаш Uber’даги ушбу хатони қандай топганини ўзининг блогида эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, мазкур хатодан исталган шахс фойдалана олиши мумкин бўлган.

Хато компания расмий сайтининг кодида бўлган. Фойдаланувчидан бунинг учун бор-йўғи саёҳатни тўлаш усулини ўзгартириш талаб этилган.

Қайд этилишича, Пракаш ушбу хатони 2016 йил август ойида топиб, компанияга хабар берган. Uber хатони тўғрилаб, Пракашга мазкур ахборотни 2017 йил мартига қадар эълон қилмаслик жавобгарлигини юклаган.

Пракаш компания сайти ва дастурлари фаолиятидаги хато ҳақида ахборот бергани учун Uber компаниясидан 5000 доллар қабул қилиб олди. У мазкур дастур иштирокчилари рўйхатида 14-ўринда туради.

Пракаш тез-тез Facebook’даги хатолар ҳақида ҳам хабар бериб туриши таъкидланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Uber компанияси сайтида бепул саёҳат қилиш имконини берувчи хато топилди