13:25 / 07.03.2017
7 084

Telegram энг кўп ишлатиладиган давлатлар аниқланди. Ўзбекистон етакчилардан бири

Telegram энг кўп ишлатиладиган давлатлар аниқланди. Ўзбекистон етакчилардан бири

Combot сервиси Telegram мессенжери қайси мамлакатларда оммабоп эканини аниқлади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, улар ўз ҳисоб-китобларини Google Play ва iOS Store маълумотлари асосида олиб борган. Бунда иловани ўрнатиш миқдори, фаол фойдаланувчилар тахминий сони, шунингдек у ёки бу мамлакатдаги интернет-аудитория ҳажми эътиборга олинди, деб ёзади Кун нашри.

2017 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра Telegram Эронда энг оммабоп экан – бу ерда уни интернет фойдаланувчиларнинг 44,7 фоизи ишлатади. Малайзия ва Ўзбекистон иккинчи ва учинчи ўринни эгаллади (18,3 фоиз ҳамда 16,2 фоиз).

Шунингдек Сингапур (11,3 фоиз), Испания (10,6 фоиз), Италия (10,5 фоиз), Саудия Арабистони (9,9 фоиз), Бразилия (8,7 фоиз), БАА (7,9 фоиз) ва Нидерланияда (7,1 фоиз) ҳам анча юқори кўрсаткичлар қайд этилган. Россия рейтингнинг 11-ўрнидан жой олди: Павел Дуровнинг атиги 6,3 фоизи ҳамюрти унинг мессенжеридан фойдаланади.

Telegram’ни Буюк Британия (1,3 фоиз), Ҳиндистон (1,7 фоиз), Миср (3 фоиз), Туркия (3,3 фоиз) ва Украинада (3,4 фоиз) энг кам одамлар ишлатади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, статистикада десктопли нусха ва норасмий иловалар ўрнатилиши ҳисобга олинмаган. Бундан ташқари, рейтингга Telegram’ни камида 1 млн. аҳолиси ўзига ўрнатиб олган мамлакатларгина киритилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram энг кўп ишлатиладиган давлатлар аниқланди. Ўзбекистон етакчилардан бири