12:35 / 12.03.2017
6 077

Япониялик олимлар гулни митти дрон ёрдамида чанглата олишди

Япониялик олимлар гулни митти дрон ёрдамида чанглата олишди

Япониялик олимлар биринчи марта гулни механик қурилма ёрдамида чанглата олдилар. Ари ўрнига бу ишни ион гел билан қопланган митти дрон бажарди, деб ёзмоқда Кун нашри.

Тадқиқот муаллифи, Япониядаги илғор саноат фан ва технологияси миллий институти ходими Ижиро Мияконинг Chem журналига сўзлаб беришича, бундай тажриба дунёда биринчи марта ўтказилди.

Чанглашда бош ролни дрон эмас, балки у қопланган ион гел бажаради. Мияко бу модда билан 10 йил аввалоқ тажрибалар ўтказган, бироқ унинг амалий татбиғини топа олмай, четга суриб қўйганди.

Ушбу гелнинг ўзига хослиги шундаки, у атроф-муҳит билан таъсирлашганда ва ҳаттоки экстремал шароитларда, мисол учун духовкада қиздирилганда ҳам ўз хусусиятларини йўқотмайди.

Дронга маҳкамланган юнг тасмасига шу гелдан суртиб, гулчангни ташиб юрувчи ҳашаротлар панжаси имитация қилинди. Олимлар тажрибавий йўл билан гулга мини-дронни ўтказиб, ундаги гулчангни ушлаб, бошқа ўсимликка ташишга муваффақ бўлишди.

Муаллифларнинг айтишича, бундай роботлар ҳозирда бутун сайёрамиз арилар камайиб кетгани сабабли дуч келинган чанглаш инқирози деб аталувчи ҳолат билан курашда ёрдам бериши мумкин.

Олимнинг таъкидлашича, у ўз ишида қолган олимлар яратмоқчи бўлаётган механик арини яратишга эмас, айнан чанглаш жараёнига эътиборини қаратган.

Мияконинг айтишича, айни вақтда дронлар ёрдамида амалда чанглашни амалга ошириб бўлмайди, чунки дронлар ўлчамлари сабабли фақатгина катта гулларга қўна олади ва одамлар томондан бошқарилади. Бироқ олим келажакда "сунъий онгнинг баъзи шакллари ва GPS тизими ўзи мустақил ишловчи шундай дронларни яратишда ёрдам беришига" ишонч билдирди.
[media=https://youtu.be/lnZnA7FSbIU]

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Япониялик олимлар гулни митти дрон ёрдамида чанглата олишди