13:06 / 14.03.2017
6 554

WWW асосчиси интернетнинг энг катта учта зараридан инсониятни огоҳлантирди

WWW асосчиси интернетнинг энг катта учта зараридан инсониятни огоҳлантирди

11 март куни «Жаҳон ўргимчак тўри» (WWW – World Wide Web) кашф этилганига 28 йил тўлди. WWW асосчиси, британиялик Тим Бернерс-Ли ўз ихтиросининг 28 йиллиги муносабати билан дунё интернет фойдаланувчиларига мурожаат қилди. У ўз мурожаатида интернет туфайли пайдо бўлган ва ихтирочини ташвишга солаётган хатарлардан огоҳ этди:

Бугун «бутунжаҳон ўргимчак тўри»ни расман эълон қилганимга 28 йил тўлди. Мен бу тармоқни ҳар кимга ва ҳар ерда, географик ва маданий чегаралардан қатъи назар, ахборот алмашиш, фойдалана олиш ва ҳамкорлик қилиш имконини берадиган очиқ платформа сифатида тасаввур қилган эдим. Умуман олганда, тармоқ кутилган вазифани ўтади, шунга қарамай, унинг очиқлигини сақлаш учун мунтазам кураш кечди. Аммо охирги 12 ой давомида тармоқ ўзининг инсониятга хизмат қилиш воситаси сифатидаги асл вазифасини амалга ошира олиши учун тўғирланиши лозим бўлган 3 та йўналиш мени ташвишга солиб қўйди.

1. Биз шахсий маълумотларимизнинг назоратини бой бериб қўйдик.

Кўплаб веб-сайтларнинг ҳозирги намунаси бепул хизматлар учун алмашишни таклиф қилмоқда. Узундан-узоқ ва мураккаб талаблардан иборат фойдаланиш шартлари орқали қабул қилишларига қарамай, тан олайлик, ўзимиз ҳақимиздаги маълумотларни текин хизматлар эвазига йиғиб олишларига қаршилик қилмаймиз. Аммо битта найрангни эътиборга олмаяпмиз. Шахсий маълумотларимиз бизга кўринмайдиган хусусий бункерларда сақланар экан, биз маълумотларни тўғридан-тўғри назорат қилиш ва уларни қачон ва кимларга ошкор қилишни танлаш имкониятидан маҳрум бўламиз. Шу билан бирга, бизда одатда қайси маълумотларни учинчи томонга ошкор этмаслик ҳақида компанияларга фикр билдириш имкони бўлмайди.

Бу каби кенг қамровли ахборот йиғишнинг бошқа таъсирлари ҳам бор. Компаниялар билан ҳамкорлик қилиш (ёхуд мажбурлаш) орқали ҳукуматлар бизнинг ҳар бир қадамимизни жонли тарзда кузатишмоқда ва кескин чоралар қўллаш билан дахлсизлик ҳуқуқимизни поймол қилишмоқда. Репрессив мамлакатларда бунинг зарарини яқол кўриш мумкин: блогерлар ҳибс қилиниши ёки ўлдирилиши, сиёсий рақиблар кузатувга олиниши ва ҳоказо. Ҳатто, фуқароларнинг манфаатлари бирламчи деб ҳисобланадиган давлатларда ҳам одамларни мунтазам кузатув остига олиш чуқурлашиб бормоқда. Бу эса сўз эркинлигига қўрқинчли таъсир кўрсатиб, интернетдан муҳим мавзулар, жумладан соғлиқни сақлаш муаммолари, жинсий бузуқлик ва дин каби нозик масалаларни тадқиқ қилиш имконияти сифатида фойдаланишдан тўсмоқда.

2. Интернет тармоғида дезинформация тарқатиш жуда осон.

Бугун кўп инсонлар янгилик ва ахборотларни бир ҳовуч ижтимоий тармоқ сайтлари орқали интернетдан олади. Бу сайтлар ҳар сафар уларда кўрсатилган ҳаволаларга кираганимизда кўпроқ пул ишлашади. Улар бизга нимани намойиш этишни биз ҳақимиздаги ўзлари йиғиб олган маълумотлардан билиб олинган алгоритмга асосланган ҳолда танлашади. Улар бизга кириб кўришимизни тахмин қилган – шов-шувли, айни пайтда, ҳайратомуз ва диққатимизни жалб қилиш учун яратилган ҳамда кўз очиб юмгунча ҳаммага тарқаб улгурадиган ёлғон хабарларни реклама қилишади. Шу билан бирга, маълумотларни саралаш ва ботлар армияси ёрдамида ёмон ниятли кимсалар молиявий ва сиёсий мақсадлар учун дезинформация тарқатишдан тизимни ўйинчоқ қилишади.

3. Онлайн сиёсий рекламаларга шаффофлик керак.

Онлайн сиёсий рекламалар қисқа фурсатда мукаммал индустрияга айланди. Ҳақиқатда кўп одамлар ахборотни бир неча саноқли манбалардан олишади ва шахсий маълумотларнинг бой уммонига қурилган алгоритмларнинг янада такомиллашуви сиёсий ҳаракатлар фойдаланувчиларни тўғридан-тўғри нишонга олган индивидуал рекламаларни ишлашаётганини англатмоқда. Бир манбага кўра, 2016 йилги АҚШ президенти сайлови даврида Фейсбук тармоғида кунига 50 мингдан ортиқ реклама намуналари эълон қилинган бўлиб, уларни назорат қилиш деярли имконсиз. АҚШ ва дунёнинг бошқа бурчакларидаги айрим сиёсий рекламалар юзсизларча сайловчиларнинг эътиборини сўровномалардан чалғитиш учун ёлғон хабар тарқатувчи сайтларга йўналтириш учун хизмат қилган. Ана шундай мақсадли рекламалар сиёсатчиларга бутунлай бошқа гапларни айтиб, турли гуруҳлар ўртасида келишмовчиликлар келтириб чиқаришга имкон берди. Бу демократияданми?

Манба: Соф.уз

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » WWW асосчиси интернетнинг энг катта учта зараридан инсониятни огоҳлантирди