14:52 / 14.03.2017
6 248

ESET: Instagram’даги 1,5 млн.гача аккаунт бузилиш хавфи остида!

ESET: Instagram’даги 1,5 млн.гача аккаунт бузилиш хавфи остида!

Google Play дўконида 13 та зиён етказувчи илова мавжудлиги аниқланди, улар алдов йўли билан Instagram фойдаланувчиларининг логин ва паролларини қўлга киритиб олган. Бу ҳақда Газета.Ru'га таяниб Terabayt.uz хабар бермоқда.

Мазкур дастурлар фойдаланувчига обуначилар ва изоҳлар сонини ошириш эвазига Instagram аккаунтини машҳур қилиб беришни ваъда қилишган. Бунинг учун логин ва пароль талаб этилиши маълум, албатта. Фойдаланувчилардан олинган мазкур шахсий маълумотлар эса жиноятчиларга юборилган.

Айни дамда ушбу иловалар Google Play маркетидан ўчирилган, бироқ бунгача уларни ўрнатишлар сони бир ярим миллиондан ошиб улгурган. Шу тариқа, мазкур дастурларни ўрнатиб олганларнинг аккаунтлари, агарда тез орада паролларини ўзгартиришмаса, жиноятчилар томонидан бузилиши хавфи мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » ESET: Instagram’даги 1,5 млн.гача аккаунт бузилиш хавфи остида!