Американинг Yahoo компанияси янги бош директори 52 ёшли Томас Макинерни йилига 2 миллион доллар маош олади, деб ёзмоқда «Дарё». У учун белгиланган маош ушбу постда ундан олдин ишлаб, хакерлик ҳужумлари ҳақидаги ахборот фош бўлиши билан боғлиқ инқирозни ҳал этишни эплай олмаган Марисса Майернинг маошидан икки карра зиёдроқдир.
Аввалроқ хабар берилганидек, директорлар кенгаши Майерни йил якунлари бўйича мукофот пулидан маҳрум этишга қарор қилган эди. Аммо NBC маълумотларига кўра, собиқ бош директорга шартнома муддатидан олдин бекор қилингани учун 23 миллион доллар миқдорида компенсация тўланади, шунингдек, Yahoo’нинг 57 миллион долларлик қимматбаҳо қоғозларини олиш имконияти тақдим этилади.
Майернинг ўзи Altaba деб қайта номланадиган компанияни тарк этмаяпти, у Yahoo’нинг Alibaba Group Holdings’даги улушини назорат қилувчи кичик шўъба корхонасига раҳбарлик қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди