12:17 / 15.03.2017
6 263

АҚШ Yahoo аккаунтларига ҳужум уюштиришда Россиядаги уч хакерни гумон қилди

АҚШ Yahoo аккаунтларига ҳужум уюштиришда Россиядаги уч хакерни гумон қилди

АҚШ адлия вазирлиги яқин орада Американинг Yahoo компанияси аккаунтларига бузиб кирилиши ҳақидаги иш бўйича айбловларни эълон қилади, деб ёзади Дарё. Гумонланувчилар қаторида Россияда бўлган уч киши кирди, уларнинг исмлари ошкор этилмаяпти.

Bloomberg маълумотларига кўра, адлия вазирлиги сервис хавфсизлигини оммавий тарзда бузиб, юзлаб миллион аккаунтларни ўғирлаганликда гумонланаётган тўрт кишига нисбатан айблов эълон қилади.

Гумонланувчиларнинг уч нафари айни пайтда Россияда, яна биттаси эса Канадада. Канадаги гумонланувчини 16 март куни ҳибсга олишмоқчи. Россиядаги хакерларни қўлга олиш бўйича режалар ҳақида хабар берилмади.

Yahoo ва АҚШ адлия вазирлиги ушбу ахборотга расман изоҳ бермади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » АҚШ Yahoo аккаунтларига ҳужум уюштиришда Россиядаги уч хакерни гумон қилди