Хитойлик бойвачча Star Trek услубида офис қурди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойлик бойвачча Star Trek услубида офис қурди

Технология 28-05-2015, 11:43 974
Хитойлик бойвачча Star Trek услубида офис қурди

Хитойнинг компьютер ўйинлари ишлаб чиқарувчи NetDragon Websoft компаниясининг янги офис биноси Star Trek (“Юлдузли йўл”) сериалидаги USS юлдузлараро кемаси услубида қурилди. Mashable нашрининг ёзишича, компания асосчиси Лю Де Янь бу бино қурилишига 160 млн доллар сарфлаган.
Бино қурилишида муаллифлик ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилмади. Компания қурилишга киришишдан олдин ҳуқуқ эгасидан кема моделини қуришга рухсат олди, деб ёзади Kun.uz.

Қурилиш ишлари 2008-2014 йилларни ўз ичига олди. Офис “кемаси” Хитойнинг Фуцзянь вилоятидаги Чангле шаҳрида жойлашган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.