10:02 / 22.03.2017
5 986

LG ўзининг мобил тўлов тизимини яратмоқда

LG ўзининг мобил тўлов тизимини яратмоқда
Жанубий Кореянинг LG Electronics компанияси LG Pay номли ўзининг шахсий мобил тўлов тизимини яратмоқда. Кун.уз'нинг ёзишича, Американинг Dynamics фирмаси билан тегишли келишувга эришилган.

"Келишувга кўра, LG Dynamics томонидан ишлаб чиқилган симсиз магнитли технологияни қўллайди. Тўлов тизимини 2017 йилнинг июнида ишга тушириш режалаштирилмоқда", - дея таъкидлайди агентлик.

Технология смартфонни банк картаси маълумотини ўқий оладиган оддий қурилмага тегиши орқали харидлар учун пул тўлаш имконини беради. Ҳозирда мамлакатда шунга ўхшаш тўлов тизими бор, бу - Samsung Pay.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » LG ўзининг мобил тўлов тизимини яратмоқда