6 445
Microsoft Хитой ҳукумати учун Windows 10 операцион тизимининг махсус талқинини тақдим этди
Microsoft корпорацияси Windows 10 операцион тизимининг Хитой ҳукумати учун мўлжалланган янги махсус талқинини яратди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашрига таяниб, «Дарё» хабар берди.
Янги талқиндаги Windows 10 China Electronics Technology Group давлат компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Операцион тизимга айнан қандай ўзгаришлар киритилгани маълум қилинмаган.
Янги операцион тизим Microsoft’нинг Хитой бозоридаги истиқболини яхшилаши кутилмоқда. Хитой ҳукумати томонидан киберхавфсизлик бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганидан сўнг Microsoft’нинг Хитой бозоридаги савдоси жиддий зарар кўрган эди.
Маълум қилинишича, янги Windows 10 аллақачон учта объектда, хусусан, Хитой божхона тизимида синаб кўрилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди