15:41 / 29.05.2015
6 719

Google Instagram’га рақобатчи бўладиган хизматни тақдим этди

Google Instagram’га рақобатчи бўладиган хизматни тақдим этди

Google Instagram ижтимоий тармоғига рақобатчи бўлиши кутилаётган Google Photos фотосервисини тақдим этди. Бу ҳақда «Ведомости»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

28 май, пайшанба куни бўлиб ўтган конференцияда сервиснинг iOS ва Android учун мўлжалланган дастурлари ҳам намойиш этилди.

Сервисни ишлаб чиқишда ҳар қандай қурилмадан олинган фотосуратларни бир ерда тўплаб, уларни тезкорлик билан саралаш вазифаси кўзда тутилган. Керакли суратни тезроқ ва қулайроқ топиш учун Google юзни таниш технологиясини қўлламоқчи, у киши суратларда белгиланмаган тақдирда ҳам, унинг расмларини топиб бериши мумкин.

Тасвир ва видеоларни таҳлил қилиш, тэг қўйиш ишлари автоматик тарзда амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google Instagram’га рақобатчи бўладиган хизматни тақдим этди