09:06 / 24.03.2017
6 984

Uzmobile 2021 йилга қадар мобил алоқа бозорида етакчиликни қўлга киритмоқчи

Uzmobile 2021 йилга қадар мобил алоқа бозорида етакчиликни қўлга киритмоқчи
Ўзбекистон миллий алоқа оператори Uzmobile ўз абонентлари сонини 11 миллион кишига етказишни мақсад қилган. 2021 йилга келиб эса компания бу кўрсаткич билан Ўзбекистондаги мобил алоқа бозорида етакчи ўринга чиқиши лозим. Бу ҳақида компаниянинг тижорат директори ўринбосари Марат Смагин хабар қилди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Экспертлар ҳисоби бўйича, айни дамда республикада мобил алоқа фойдаланувчиларининг умумий сони 22-23 миллион кишини ташкил қилади.

Мутахассиснинг хабар беришича, беш йилдан сўнг мамлакатда потенциал абонентлар сони 25 миллион кишига етиши башорат қилинмоқда. Компания ҳам ушбу кўрсаткич бўйича мижозлар базасини тенг равишда ошириб боради.

"Икки йиллик хизмат давомида айни дамда абонентларимиз сони бир миллион кишига етди. Келгусида ўз абонентларимиз сонини нафақат янги хизматлар, тариф режалар, акциялар ва махсус бонусли таклиф жорий қилиш ҳисобига, балки рақобат учун мутлақо янгича ёндашув ишлаб чиқиш билан ҳам ошириб борамиз", — қайд этди Марат Смагин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Uzmobile 2021 йилга қадар мобил алоқа бозорида етакчиликни қўлга киритмоқчи