10:26 / 24.03.2017
5 027

Apple ва Beeline Ўзбекистондаги интернетни тезлаштиради

Apple ва Beeline Ўзбекистондаги интернетни тезлаштиради
Американинг Apple корпорацияси ва VimpelComнинг Ўзбекистонда Beeline бренди остида ишловчи Unitel шўъбаси уяли алоқа оператори абонентларига LTE тармоғи имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини берадиган келишув имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Компаниядаги манбанинг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистонда фойдаланиладиган 850 МГц частотаси дунёда унчалик кенг тарқалмаганлиги боис Apple корпорацияси ўз смартфонларида ушбу частотадан фойдаланиш имкониятини очмаган.

"Биз Apple смартфонларида Ўзбекистондаги LTE тармоғи имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб бўлмаслигини сездик. Тўртинчи авлод тармоғининг ўзи 2600 МГц частотасида ишлайди. Биз Appleга мурожаат қилдик ва улар 850 МГц частотаси одатда ёпиқ ҳолда бўлишини, лекин уни дастурий таъминот орқали очиш мумкинлигини маълум қилишди. Бунинг учун корпорация Beeline томонидан маълум бир шартлар амалга оширилгач дастурий таъминотни янгилайди", — деди компания вакили.

Apple ушбу масалада ижобий жавоб бериш учун Ўзбекисондаги Beeline тармоғи ҳудудларни қанчалик қамраб олганлиги, сигнал даражаси ва бошқа кўрсаткичларни текшириши лозим бўлади. Суҳбатдошнинг айтишича, томонлар бу босқичдан ўтиб бўлган ва келишув имзолаш босқичида турибди. Катта эҳтимолга кўра келишув шу йилнинг биринчи ярмида имзоланиши мумкин.

"Фойдаланувчилар ҳеч қандай қўшимча нарса сотиб олмайдилар, шунчаки Apple дастурий таъминоти янгиланади. Фойдаланувчи буни ҳаттоки сезмайди ҳам", — деди манба.

Бугунги кунда Beeline Ўзбекистондаги йирик уяли алоқа оператори ҳисобланади. 2016 йил якунларига кўра унинг абонентлари сони 9,5 миллиондан ошган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple ва Beeline Ўзбекистондаги интернетни тезлаштиради