06:46 / 26.03.2017
6 402

Xiaomi Mi MIX 2 номига муносиб бўлади

Xiaomi Mi MIX 2 номига муносиб бўлади
2016 йилнинг октябрь ойида тақдим этилган Xiaomi Mi MIX смартфони жаҳоннинг илк деярли рамкадан ҳоли мобиль телефони сифатида рақобатда IPhone 7S ҳамда Samsung Galaxy S7 каби «кучли»лар билан беллаша бошлади. Xiaomi шу кунларда мазкур смартфоннинг 2-авлоди бўлган Xiaomi Mi MIX 2’ни намойишга тайёрламоқда, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

Xiaomi бош директори Лэй Цзюнь бу моделнинг ташқи дизайни ҳам машҳур франциялик дизайнер-технолог Филипп Старк томонидан тайёрланаётганини айтган. Жорий йил якунига қадар Xiaomi компанияси Mi MIX 2’ни тақдим қилади.

Интернетда ҳозирданоқ Mi MIX 2’га оид суратлар тарқалмоқда. Уларда смартфоннинг орқа панелида қўш объективли бош камерани, бармоқ излари сканерини кўриш мумкин. Аммо, баъзи инсайдерлар бармоқ излари сканери шиша экрандан ўрин олишини ҳам ёзишмоқда.

Технолог таҳлилчи Пан Джиутангнинг айтишича, Mi MIX 2 девайси 6,4 дюймли дисплей билан таъмин қилинади. Олд панелнинг 93% қисми экрандан иборат бўлиб, унинг матрицаси AMOLED бўлади ва экран икки ёнга букилган дизайнда тасвирланган. Шунингдек, Mi MIX 2’да тезкор хотира сиғими 6 ГБ, доимий хотира 128 ГБ бўлиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi Mi MIX 2 номига муносиб бўлади