Apple корпорацияси Хитойда маҳаллий смартфон ишлаб чиқарувчи — Shenzhen Baili Marketing Services компаниясига қарши патент мунозарасида ютиб чиқди ва эндиликда Хитойда iPhone 6 ҳамда iPhone 6 Plus телефонларини сотишни қайтадан йўлга қўйиши мумкин, дея хабар бермоқда «Дарё».
Тегишли тақиқ 2016 йилнинг май ойида, Хитой назоратчи органи Америка компанияси Shenzhen Baili Marketing Services’нинг 100c мобил телефони дизайнидан ноқонуний тарзда нусха кўчирган деб топганидан сўнг жорий этилган эди.
Шундан сўнг Apple Хитой патент органи қароридан норози бўлиб, судга шикоят қилган.
Ўтган ҳафта бўлиб ўтган суд мажлисида назоратчи орган Apple томонидан Хитой компаниясининг интеллектуал мулкига нисбатан ҳуқуқлар бузилганига доир етарлича далиллар тақдим эта олмади, деб топилди ва тақиқ бекор қилинди.
Shenzhen Baili Marketing Services вакиллари ширкат суднинг бу қарори устидан шикоят билдириш борасида ҳозирча бир қарорга келмаганлигини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда