11:59 / 29.03.2017
6 246

Олимлар интернет орқали лимонад таъми ва рангини узатишга муваффақ бўлдилар

Олимлар интернет орқали лимонад таъми ва рангини узатишга муваффақ бўлдилар
Сингапур миллий университети олимлари антиқа ишланмани тақдим қилдилар. Улар интернет орқали лимонаднинг таъми ва рангини узатишга имкон берувчи антиқа усулни яратишди. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.

Олимлар ўз ишланмаларида бўёқлар ва кислота датчикларидан фойдаланишган. Улар сув, электрод ва ёруғлик диодлари билан жиҳозланган қурилмага зарур маълумотни узата олишган. Электрод ва сув лимонаднинг нордон таъмини, ёруғлик диодлари эса рангини ҳосил қилган.

"Клонлаштирилган" лимонадни татиб кўрганлар у етарлича нордон эмаслигини, бироқ ҳақиқий лимонад таъмига анча яқин бўлганини қайд қилишган. Олимлар келажакда лимонад ҳидини узатишга имкон берувчи усулни яратишмоқчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Олимлар интернет орқали лимонад таъми ва рангини узатишга муваффақ бўлдилар