16:54 / 29.03.2017
6 403

Facebook амалдорлар билан алоқа учун мўлжалланган дастурини ишга туширди

Facebook амалдорлар билан алоқа учун мўлжалланган дастурини ишга туширди
Facebook компанияси маҳаллий ҳамда федерал амалдорларни топиш ва уларнинг ишини кузатиш имконини берувчи Town Hall сервисини ишлаб чиқди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Дастурни ишга туширилганини компания раҳбари Марк Цукерберг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Mashable нашрининг аниқлик киритишича, янги сервисдан ҳозирча фақатгина америкалик фойдаланувчилар фойдаланиш имкониятига эга. Шунингдек нашр, Town Hall қандай ишлаши ёзилган қўлланмани чоп этди: бунинг учун дастур саҳифасига ўтиш ва фойдаланувчи ўз тармоқ қурилмасининг жисмоний манзилини кўрсатиш керак. Бунда фойдаланувчи турган ҳудудда депутатлардан қайси бири борлигини кўриш мумкин.

The Wall Street Journal’нинг хабар беришича, Town Hall «анъанавий алоқа воситаларидан кўпроқ» масалан, телефондан фойдаланиш имконини беради. Уларнинг таъкидлашича, «Вашингтонда қўнғироқлар твит ёки постлардан кўра кўпроқ аҳамиятга эга».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook амалдорлар билан алоқа учун мўлжалланган дастурини ишга туширди