16:13 / 30.03.2017
5 777

Хакерлар немис бундестаги тармоғини бузишга уринишди

Хакерлар немис бундестаги тармоғини бузишга уринишди
Номаълум хакерлар немис бундестаг (федерал кенгаш)и тармоғини яна бузишга уринишди. Маълум бўлишича, камида 10 депутат ва барча парламент фракцияларининг компьютерларига ҳужум қилинган. Бу ҳақида Süddeutsche Zeitung'га таяниб Кун.уз хабар берди.

Ахборот техникаси хавфсизлиги бўйича федерал идора ва Конституция муҳофазаси бўйича федерал идора кибератака бўйича маълумотни тасдиқлади. Бундестагнинг АТ бўлими ҳужумни бартараф этишга муваффақ бўлди. Айни дамда Ахборот техникаси хавфсизлиги "ҳужум хусусиятлари"ни таҳлил қилишда давом этмоқда. Фойдаланувчилар маълумоти ҳужум қилинган компьютерларда ўзгартирилган. Идора мазкур машиналарнинг қаттиқ дискини ўрганиб чиқмоқда.

Газетада ёзилишича, ҳужум "Конституция муҳофазаси бўйича федерал идора қоидалари" ёрдамида аниқланган. Компьютердан "потенциал бузуқ веб-сайт"га уланишга уриниш содир этилган. Бу Изроил янгиликлар сайти бўлган. Бундестаг депутатларидан бирининг сўзларига кўра, гап "вирус ҳақида эмас, хакерлик ҳужумини қилишга уриниш" тўғрисида бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хакерлар немис бундестаги тармоғини бузишга уринишди