Twitter микроблоглар хизмати фойдаланучилар твитга жавоб бераётганида уларнинг исмлари чекланган 140 та символ таркибига киритилмаслигини эълон қилди. Бу йўл билан фойдаланувчиларга ўз фикрини билдириш учун кенгроқ имконият тақдим этилмоқда, деб ёзади Кун.уз нашри.
Хизматни ишлаб чиққанлар кўплаб илтимослар, шунингдек, аудитория тадқиқ этилганидан сўнг ушбу ўзгартиришни жорий қилишган. Бундай янгиликни жорий қилишни компания 2016 йилдаёқ ваъда қилган эди. Ўшанда символлар сонида фотосуратлар, видео ва gif-тасвирлар акс этмай қўйганди.
Twitter’дагиларнинг қўшимча қилишича, ҳаволалар ҳозирча аввалгидек, символ сифатида қайд этиб борилади. Хизмат ҳозирча твитларни таҳрирлаш имкониятини ҳам тақдим этганича йўқ. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди