14:19 / 31.03.2017
5 930

Ўзбекистонлик талабалар “SoccerBots” роботини яратишди

Ўзбекистонлик талабалар “SoccerBots” роботини яратишди
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабалари янги “SoccerBots” роботни яратишди. “SoccerBots” РобоСпорт учун ишлаб чиқилган кириш лойиҳаси бўлиб, унинг асосий мақсади ёшларнинг робототехника ва дастурлашга нисбатан қизиқишларини уйғотишдир, деб ёзади Кун.уз нашри.

Мазкур ўйинда ҳар бир жамоада биттадан тўрттагача иштирокчи қатнашиши мумкин. Ҳар бир иштирокчи битта роботни масофавий конроллер ёрдамида Wi-Fi технологияси орқали назорат қилади.

Ўйиндан асосий мақсад эса жамоалар рақиб дарвозасига гол киритишдан иборат бўлиб, рақибларига нисбатан кўпроқ гол киритган жамоа беллашувнинг ғолибига айланади. Дарвозалар инфрақизил сенсорлар билан ёритилиб, улар ёрдамида копток дарвозага киритилгани аниқланади. Урилган голлар ҳисоби махсус светодиод матрицада ўз аксини топади.

“SoccerBots” лойиҳаси Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабалари Тошпулатов Давронбек, Ишмуҳамедов Борийхон, Умаров Сардор, Адилов Нуриддин ва Якубов Абдулазиз томонидан ишлаб чиқилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонлик талабалар “SoccerBots” роботини яратишди