08:42 / 06.04.2017
5 522

Париж аэропортида автопарковкачи робот пайдо бўлди (видео)

Париж аэропортида автопарковкачи робот пайдо бўлди (видео)
Эндиликда Франция пойтахти Париж шаҳрининг Шарл де Голль номли аэропортида автомобиллар парковкаси билан французларнинг Stanley Robotics стартапи яратган парковкачи-робот шуғулланади, дея хабар берди «Коммерсантъ»га таяаниб "Дарё.уз" нашри.

Бунинг учун йўловчилардан махсус мўлжалланган жойга кириб, автомобилини қолдириш ва ўз нарсаларини олиш талаб қилинади, холос. Шундан сўнг робот автомобилни ўз платформасига ортиб, бўш жойга олиб боради. Йўловчи ортга қайтгач, маълумотлар терминалидан машинаси турган жой рақамини аниқлаштириб, ўз автомобилини олиб кетиши мумк

Ҳозирча ушбу хизмат туридан машиналарини аэропортда бир суткадан кўпроқ вақтга ташлаб кетадиган мижозлар, чипта брон қилганида юқоридаги хизмат турига ҳам олдиндан буюртма берган тақдирда фойдаланиши мумкин. Робот Шарл де Голль аэропортининг икки терминалида — 2Э ва 2Ф да синов режимида ишламоқда. Роботнинг синови тахминан ярим йил давом этади, шундан сўнг у бошқа терминалларда, шунингдек, Орли аэропортида ҳам пайдо бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Париж аэропортида автопарковкачи робот пайдо бўлди (видео)