Disney Research ташкилоти International Conference on Robotics and Automation кўргазмаси доирасида қадам ташлаши худди анимацион фильмдаги қаҳрамоннинг юришига ўхшаш робот тақдим қилди, деб ёзади Kun.uz.
Олимлар компьютер ёрдамида аввал робот персонажини яратишди ва унинг қадам ташлашини ишлаб чиқишди. Бундан кейин анимация асосида роботнинг ўзи яратилди. Роботнинг асосий конструкцияси 3D-принтерда босилди, бўғимлари эса сервомоторлар ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Бундан кейин дастур роботга барқарорлигини сақлаган ҳолда анимациялашган персонаж каби қадам ташлашга имкон берувчи алгоритмни ишлаб чиқади. Роботнинг тузилиши ихчам бўлиб, уни персонажнинг “кийимига” бемалол жойлаштирса бўлади.
Disney Research келгусида робот ва у ишлатадиган дастурни такомиллаштиришни режалаштирмоқда. Бу ишдан мақсад Disneyland кўнгилочар боғидаги аттракционларнинг бир қисмига айланадиган роботларни яратишдан иборат. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди