Хитой телекоммуникацион ускуналарни сертификатлаштириш маркази сайтида high-end-синфидаги Galaxy Tab S2 8.0 планшетининг кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлар ва сурати чоп этилди, деб ёзади Kun.uz. Samsung компанияси яқин орада бу планшетни намойиш қилиши кутилмоқда.
Қурилмада 1,9 ГГц такт частотасига эга 8 ядроли процессор (тахминларча, компаниянинг шахсий процессори Exynos 7420) қўлланган. Тезкор хотира 3 Гб ни, флеш-модуль сиғими 16 Гб ни ва кўпроқни ташкил қилади (microSD-картаси ҳисобига оширилади).
Планшет 2048×1536 кўрсатиш қобилиятига эга 8 дюймли AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Планшетнинг олдида 2 Мп ли камера, орқасида 8 Мп ли камера ўрнатилган. Планшет тўртинчи авлод LTE мобиль тармоқларини қўллаб-қувватлаши айтилган.
Планшетнинг оғирлиги 260 граммни, ўлчамлари 198,2×134,5×5,4 мм.ни ташкил қилади. Планшет бундай қалинлик билан 8-дюймли планшетлар тоифасида дунёдаги энг ингичка планшет номини олишга даъвогарлик қилиши мумкин. Планшет Android Lollipop операцион тизими ўрнатилган ҳолда сотилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди