Американинг Apple корпорацияси мутахассислар гуруҳини ёллади. Улар ўта махфий шароитда қандли диабетни даволаш соҳасида улкан ютуқ бўлиши мумкин бўлган қурилмани ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Телекомпания манбасига кўра, гап қондаги глюкоза миқдорини уланишсиз аниқлай оладиган махсус сенсорлар яратиш ҳақида бормоқда. Биомедик-муҳандисларнинг кичикроқ гуруҳи Пало-Альто шаҳридаги (Калифорния штати) махфий лабораторияда лойиҳа устида иш олиб бораётганлиги таъкидланмоқда.
Бемордан қон олишни талаб қилмайдиган уланишсиз глюкоза ўлчагични яратиш ғоясини Apple’нинг собиқ раҳбари Стив Жобс ҳам илгари сурган эди. Унинг фикрича, қурилма кўчма датчикка ўхшаши лозим ва худди Apple Watch ақлли соатлари каби доим бемор ёнида бўлиши лозим.
Телеканалнинг таъкидлашича, агар Apple янги қурилмани яратишда муваффақиятга эришса, бу қандли диабетга чалинган миллионлаб одамларнинг ҳаётини енгиллаштириши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди