Хакерлар АҚШнинг 30 йиллик маълумотларини қўлга киритишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хакерлар АҚШнинг 30 йиллик маълумотларини қўлга киритишди

Технология 6-06-2015, 12:48 1 011
Хакерлар АҚШнинг 30 йиллик маълумотларини қўлга киритишди

АҚШ ҳукуматининг маълумотлар базаларига уюштирилган хакерлик ҳужуми оқибатида 30 йил давомида, яъни 1985 йилдан бери қайд қилиб борилган ходимлар анкеталари ва миллий хавфсизлик ҳақидаги маълумотлар хакерлар томонидан қўлга киритилди, деб ёзади Kun.uz.

“Бу хакерлар истеъфода бўлган ҳукумат ходимлари, улар давлат ишидан кетганларидан кейин нима иш билан шуғулланганликлари ҳақидаги маълумотларни қўлга киритган бўлишлари мумкинлигини англатади”, деб айтмоқда номаълум қолишни истаган ҳукумат вакили.

Бундан ташқари, хакерлар қўлига ходимларнинг ижтимоий суғурта ва банк маълумотлари ҳақидаги маълумотлар ҳам тушгани айтилмоқда, улар бу маълумотлардан бошқа сайтларга, хусусан қурол-аслаҳа тизимлари ҳақидаги маълумотларни сақловчи сайтларга кириш учун паролларни аниқлашда фойдаланишлари мумкин.

Аввалроқ Хитой АҚШ ҳукумати маълумотлар базасига уюштирилган хакерлик ҳужумига алоқадорлиги ҳақидаги маълумотларни рад этган эди.
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.