15:46 / 16.04.2017
5 072

Microsoft стажёри «Дуррача» ўйинини зерикиш туфайли ўйлаб топгани маълум бўлди

Microsoft стажёри «Дуррача» ўйинини зерикиш туфайли ўйлаб топгани маълум бўлди
Уэс Черри Windows учун афсона саналадиган «Дуррача» («Косинка») ўйинини 1988 йилда, Microsoft компаниясида стажёри бўлиб юрган пайти ўйлаб топганини маълум қилди. Бу ҳақда TJournal'га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Windows учун «Дуррача» ўйинини зерикиш туфайли ўйлаб топганман. Ўша пайтда ўйинлар кам эди, шу сабаб буни амалга оширишимиз зарур бўлган.

Уэс Черри

Компьютерлар хонадонларда оммавий тарқала бошлагач, Microsoft расман «Дуррача» одамларни сичқончадан фойдаланишга ўргатиши лозим бўлганини маълум қилди.

Черри амалга оширган иши учун ҳеч вақо олмаганини билдирди.

Ҳар бир нусха учун ҳеч йўқ бир сентдан олганимда ҳам жуда бой инсон бўлардим. Бироқ «Дуррача» 14 кишининг бойишига сабаб бўлди, холос.

Уэс Черри

Бироқ Черри кимни назарда тутаётганига аниқлик киритмади.

Ҳозирда ўйин муаллифи IT-компанияларда ишламайди, сидр ичимлиги тайёрлаш билан машғул.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Microsoft стажёри «Дуррача» ўйинини зерикиш туфайли ўйлаб топгани маълум бўлди