11:24 / 12.06.2015
6 257

Твиттер шахсий ёзишмалар учун 140та белгилик чекловни олиб ташлайди

Твиттер шахсий ёзишмалар учун 140та белгилик чекловни олиб ташлайди

Твиттер ижтимоий тармоғида шу йилнинг июль ойидан шахсий хабарлар жўнатишда бир смсда 140тадан ортиқ белгидан фойдалана олмаслик бўйича чекловлар бекор қилинади. Бу ҳақда Twitter Inc. бўлимидаги Direct Messages лойиҳаси раҳбари Сачин Агарвал маьлумотига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бу ўзгаришдан кейин шахсий ёзишмаларда 10 мингтагача ҳарф ва белгилардан фойдаланиш мумкин бўлади.

Ўзгариш амалга киритилишининг аниқ вақти маълум қилинмаган, сайтида синовлар ўтказилиши ва фойдаланувчиларда синовларда қатнашиш сўралган.

Қайд этиш жоизки, бу ўзгаришлар фақат шахсий хабарлар учун бўлиб, твитларда 140та белгидан иборат чеклов сақланиб қолинади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Твиттер шахсий ёзишмалар учун 140та белгилик чекловни олиб ташлайди