12:38 / 23.04.2017
5 473

CityHawk — шаҳарларда учар таксилар пайдо бўлишига оз қолди

CityHawk — шаҳарларда учар таксилар пайдо бўлишига оз қолди
Сўнгги вақтларда турли компаниялар йўловчи ташиш соҳасида учиш қурилмаларини ишлаб чиқаётганлари ҳақида хабарлар қилмоқда. Шунга кўра, айтиш мумкинки, учар таксиларнинг пайдо бўлишига кўп қолгани йўқ. Фақатгина қайси компания тайёр маҳсулотни биринчи бўлиб тақдим эта олади, деган савол жавобсиз қолмоқда, холос.

Эҳтимол, Исроилнинг Tactical Robotics компанияси шундай корхона бўлар. У, аллақачон, тик учувчи Cormorant қурилмасини ишлаб чиққан. Айнан унинг негизида кенг омма учун мўлжалланган транспорт воситасини ишлаб чиқиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Айни вақтда, Tactical Robotics компанияси AirMule билан ҳамкорликда (икки фирма ҳам Urban Aeronautics компаниясига қарашли) қурилмани ишлаб чиқиш борасида фаол изланишларни олиб бормоқда. Бўлғуси учар автомобилга ном ҳам топилган – CityHawk. Унинг асосида Fancraft технологияси ётади, бунда корпус ичига жойланган роторлар воситасида айланувчи пропеллерлардан фойдаланилади. Шу сабабли, CityHawk парраклари кўринмайди ва учиш-қўниш, ҳаракатланишни қийинлаштирмайди. Ёқилғи сифатида сиқилган водороддан фойдаланилади.

Cormorant. Янги учиш қурилмаси айнан унинг негизида барпо этилмоқда

Келгусида CityHawk учар таксисига электродвигатель ўрнатилиши режалаштирилган. Бироқ, бунда ҳам ёқилғи сифатида водороддан фойдаланилади. Конструкторлар йўловчиларнинг хавфсизлигини ҳам ёддан кўтаришмаган. CityHawk «ўта тез» парашют тизимига эга бўлади. У носозлик кузатилган тақдирда бир лаҳзада осмонга отилади ва очилади.

CityHawk транспорт воситасига 4 йўловчи, шу жумладан бошқарувчи учун ўриндиқлар ўрнатилади. Бундан ташқари, CityHawk автоматик бошқарув технологиясига ҳам эга бўлиши мумкин. У айни вақтда бундай бошқарув тизими Cormorant’да синовдан ўтказилмоқда. Urban Aeronautics ишланмани 5 йилда якунлашни режалаштирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » CityHawk — шаҳарларда учар таксилар пайдо бўлишига оз қолди