Кўпинча компьютерда каттагина матн териб бўлиб, экранга қараганимизда, клавиатурадаги CapsLock тугмаси босилиб қолган ҳолда, унинг бош ҳарфлар билан ёзилиб турганини кўрамиз. Бундай ҳолларда матнингизни ўчириб, барчасини қайтадан ёзишга шошилманг! Бунинг ва шунга ўхшаш муаммоларнинг ечими бор, деб ёзади «Sof.uz» нашри.
1. Тасодифан CapsLock босилган ҳолда Word ҳужжатда каттагина матн ёзиб қўйган бўлсангиз, уни белгилаб, Shift+F3 ни босинг.
2. Агар сиз браузердаги варақа (вкладка)ни тасодифан ёпиб юборган бўлсангиз, Ctrl+Shift+T ни босинг.
3. Word дастурини тезкорлик билан ишга тушириш учун Win+R ни босинг ва пайдо бўлган ойначага winword сўзини киритинг.
4. Маълум бир шаҳардаги маҳаллий вақтни Google’да «what time is it+шаҳар» ёки «time+шаҳар» сўровини бериш орқали билиш мумкин.
5. Веб-саҳифани PDF форматида сақлаб олиш мумкин. Бунинг учун браузерда Ctrl+P ни босинг ва мавжуд принтерлар рўйхатидан «PDF сифатида сақлаш» вариантини танланг.
6. Google қидирув тизимида сизга керак бўлган китобни кенгайтирилган қидирув ёрдамида ва зарур формат (PDF, DOC, RTF, DjVu)ни кўрсатган ҳолда топишингиз мумкин.
7. Facebookдаги саҳифангизни электрон почта сифатида ишлатиш мумкин. Бунинг учун созламаларга кириб, почта билдиришномаларини олиш опциясини белгилаш ва ўз манзилингизни Facebook’га «улаб» қўйиш лозим.
8. Агар фикрларингизни Twitter’да 140 та белгига сиғдира олмаётган бўлсангиз, Twishort, Twitlonger, Talltweets ва бошқа сервислардан фойдаланинг. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди