21:18 / 24.04.2017
6 688

iPhone 8'нинг илк реал суратлари пайдо бўлди

iPhone 8'нинг илк реал суратлари пайдо бўлди
Ижтимоий тармоқларда iPhone 8 смартфонининг макети суратлари пайдо бўлди деб ёзади Кун нашри. Уларни ўз Twitter'ида жойлаган манбанинг сўзларига кўра, Foxconn заводи уларнинг ҳақиқий эканини тасдиқлаган. Бу пайтга келиб, iPhone 7 нархлари анча пасайди.

Таъкидлаш жоизки, манба муайян даражада ишончни қозониб улгурган - бу дизайнер Бенжамин Гескиннинг янги қурилмалар ҳақидаги биринчи маълумотлари ҳамда суратлари эмас.

Суратларга кўра, Apple'нинг янги флагмани рамкасиз дисплей, икки камерага эга бўлади. Унинг дизайни эса - iPhone 3GS услубида. Дисплейнинг юқори қисмида ҳам, пастки қисмида ҳам рамка йўқ - барча датчиклар, шу жумладан бармоқ излари сканери ҳам экран остига яширинган.

Ушбу суратлар бундан аввал тарқалган чизгилар ва рендерларни тўлиқ тасдиқлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 8'нинг илк реал суратлари пайдо бўлди