23:31 / 13.06.2015
6 167

Google фойдаланувчиларга смартфон танлашда ёрдамлашувчи сервис яратди

Google фойдаланувчиларга смартфон танлашда ёрдамлашувчи сервис яратди

Google компанияси инсонларга Android смартфон танлашга ёрдамлашувчи Which Phone деб номланган сервисни ишга туширди, деб ёзади Kun.uz.

Which Phone сервисида 12та смартфонни ишлатишдан кўзланган мақсадлар рўйхати бор. Фойдаланувчи ўзи учун энг муҳим ҳисобланган камида 3та бўлимни танлайди. Ҳар бир бўлимда фойдаланувчи бир неча саволларга жавоб бериши керак бўлади. Мисол учун, смартфондан суратга олиш қанчалик муҳим, гаджетнинг олд камераси кўпроқ фойдаланиладими ёки асосий камераси.

Берилган жавоблар асосида Which Phone сервиси фойдаланувчининг талабларига мос тушадиган бир нечта смартфонни танлаб беради. Рўйхатда смартфоннинг сурати, техник кўрсаткичлари тақдим этилади ва шу саҳифанинг ўзидан смартфонни сотиб олиш мумкин бўлган сайтга ўтиш мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google фойдаланувчиларга смартфон танлашда ёрдамлашувчи сервис яратди