09:44 / 26.04.2017
10 462

Фотосуратларга ишлов бериш учун энг яхши дастурлар

Фотосуратларга ишлов бериш учун энг яхши дастурлар
Ижтимоий тармоқларда машҳур санъаткорларнинг суратларини кўрганда: «Қандай қилиб бунчалик мукаммал бўлиш мумкин?» — деб ўйламаган одам бўлмаса керак? Аслида эса Instagram’даги машҳурлар ҳам — биз каби одамлар. Фотосуратлар махсус дастурлар орқали ишлов берилганидан кейин мукаммал кўринишга келади. Сиз ҳам суратларингиз шундай мукаммалликка эришиши учун ўзингизга мос дастурни танланг ва ўз фотоларингизга мафтун бўлинг.

Perfect 365

Нархи: бепул, аммо ички харидлар мавжуд

Бу фотони ретушлаш ва виртуал макияж қўшиш учун ажойиб дастур. Айтишларича, ундан ҳатто Ким Кардашьян ҳам фойдаланади.

Асосий имкониятлари:
  • юз терисининг нуқсонларини, кўз остидаги салқиган терини йўқотади;
  • тишларни қордек оппоқ қилади;
  • макияж қўшади ва ҳоказо.

Snapseed

Нархи: бепул

Бу Google томонидан яратилган, телефон ёки планшетда фотосуратларни таҳрирлаш учун мўлжалланган анча кучли дастур. Унинг функция ва имкониятлари жуда кўп. Қисқача айтадиган бўлсак, сиз дастурдан суратларни тўғрилаш, кадрлаш, буриш, кесиб олиш, фильтрлаш, матн жойлаштириш ва бошқа кўплаб имкониятларни топасиз.

Prisma

iOS/Android

Нархи: бепул

Prisma ёрдамида сиз фотосуратларингизга бадиий (санъаткорона) фильтрлар ва фотоэффектлар қўшиш орқали, уларни янада ёрқинроқ қилишингиз мумкин.

Айтганча, агар Prisma’даги каби фильтрларни нафақат фотоларга, балки видеоларга ҳам қўшмоқчи бўлсангиз, Artisto бепул дастуридан фойдаланиб кўринг.

PhotoEditor

Android

Бу кўп жиҳатдан бошқа дастурларга нисбатан кўпроқ функцияларга эга бўлган тўла-тўкис фоторедактордир. Эффектлар, рамкалар, кесиш каби оддий функциялардан ташқари, бу ерда ранг параметрларини қулай тарзда таҳрирлаш, шовқинларни олиб ташлаш ҳам мумкин. Аммо PhotoEditor бошқа дастурлардан фарқли равишда коллажлар яратиш учун асбобларга эга эмас.

Манба: “Дарё”

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Фотосуратларга ишлов бериш учун энг яхши дастурлар