10:22 / 19.06.2015
7 634

YouTube фойдаланувчилар видеоларидан тузилган янгиликлар каналини ишга туширмоқда

YouTube фойдаланувчилар видеоларидан тузилган янгиликлар каналини ишга туширмоқда

YouTube видеохостинги муҳим воқеалар жойларидан олинган фойдаланувчилар видеороликлари жойлаштириладиган янги Newswire янгиликлар каналини ишга туширмоқда. Видеороликлар Storyful муҳаррирлари томонидан текширилади. Бу ҳақда хизматнинг расмий блогига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

YouTube`нинг таъкидлашича, охирги йилларда дунёда содир бўлаётган деярли ҳар бир муҳим воқеа шу жойдан фойдаланувчилар томонидан олинган видеонинг жойлаштирилиши билан бормоқда ва ОАВлар улардан материалларни ёритишда мунтазам фойдаланиб келмоқдалар. Видеохостинг муаллифлар томонидан бу видеоларнинг манбаси камдан-кам ҳолларда айтилиши сабабли асосий камчилиги маълумотнинг тасдиқланиши бўлиб қолаётган янги медиадан фойдаланиш самарадорлигини оширмоқчи.

YouTube`нинг мақсади ОАВлардаги профессионалларга воқеа гувоҳлари томонидан олинган тасдиқланган маълумот ва видеоконтентни ҳавола этувчи янги канални тақдим этишдан иборат.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » YouTube фойдаланувчилар видеоларидан тузилган янгиликлар каналини ишга туширмоқда