KGI Securities таҳлилчиси Мин Чи Куо кейинги авлод iPhone’ларининг Apple компаниясининг ақлли соатлари билан ўхшашлик жиҳатлари кўп бўлишини башорат қилмоқда, деб ёзади Kun.uz.
Эскпертнинг фикрича, жорий йилда чиқадиган iPhone 6s, соатлар сингари, 7000 сериясидаги алюминийли корпусга эга бўлади. Янги қотишманинг ҳамда Force Touch технологиясининг қўлланиши аппаратнинг 0,2 мм га қалинлашишига олиб келади, унинг кенглиги ва узунлиги ҳам тахминан 0,15 мм гу ошади. Эслатиб ўтамиз, iPhone 6нинг қалинлиги 6.9 мм, iPhone 6 Plus’нинг қалинлиги эса 7.1 мм дир.
Мутахассиснинг сўзларига қараганда, Force Touch технологиясининг янги смартфонга киритилиши операцион дастур интерфейсида кўплаб ўзгаришлар ясайди. Бу функция Apple Watch соатлари ҳамда янги MacBook ноутбукларида мавжуд.
Янги смартфон рангларининг вариантлари ҳам бир қадар ўзгаради. Тилларанг модель сарғишга яқинлашади, тўқ кулранг версия эса (Space Gray) iPhone 6дагига нисбатан ҳам тўқроқ бўлади. Бундан ташқари, “пушти олтин” модификацияси ҳам пайдо бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда