Апрель ойи охирида «Ренова» гуруҳи раҳбари Виктор Вексельберг Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда Ер бўйлаб парвоз қилиш учун Қуёш батареяларида ҳаракатланувчи учиш аппаратини яратиш ниятида эканлигини маълум қилди, деб ёзади “Дарё” нашри.
Бизнесмен ҳаво кемаси Ер курраси бўйлаб парвозни 120 соатда амалга ошириб, янги жаҳон рекордини ўрнатишини маълум қилди.
2016 йилнинг ёзида дунё бўйлаб саёҳатни якунлаган Solar Impulse 16 марта қўнишга мажбур бўлган эди. «Ренова» эса қўнмасдан парвоз қилишни назарда тутмоқда.
Россия лойиҳаси уч босқичда амалга оширилиши режалаштирилмоқда: биринчи босқичда баландда учишга мослаштирилган лаборатория яратилади. Иккинчи босқичда учиш аппаратини ишлаб чиқиш ва барпо этиш, учинчи босқичда эса Ер бўйлаб парвоз амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади