Буюк Британиянинг машҳур телекомпанияси ВВС телевизорнинг бошқариш пульти билан “абадий курашга” чек қўйиши мумкин бўлган мисли кўрилмаган тажриба ўтказмоқда. Компания ихтирочилари телевизион каналларни мия фаоллиги ёрдамида бир-бирига ўтказишга ёрдам берувчи қурилма ихтиро қилишди, деб ёзамоқда Kun.uz.
Айни пайтда тажрибада 10 нафар кўнгилли иштирок этмоқда, улар телевизорни фикр кучи билан бошқарадилар, уларнинг фикрларини эса экранга махсус қурилма йўналтиради. Қурилманинг ташқи кўриниши ҳам, унинг вазифаси ҳам фантастик фильмни эслатиб юборади. Қурилма пешона ва қулоқлар атрофида жойлашган махсус датчиклар ёрдамида мия тўлқинлари электр энцефалограммасини ўқиб, уни махсус дастурга узатади.
Тажриба иштирокчиларига фикрлаш орқали 5та энг оммавий каналлардан бирини танлаш таклиф қилинди. Иштирокчилардан бири телевизорни мия фаоллиги билан бошқариш пультдан секинроқ амалга ошишини айтди. Бошқа иштирокчи эса қурилма фикрни жамлашнинг махсус малакаларининг мавжуд бўлишини талаб қилиши, чунки дастурда тегишли канални танлашда бир неча сония бекорга йўқолишини айтди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди