14:29 / 04.05.2017
6 429

Facebook аудиторияси 1,94 млрд кишига етди

Facebook аудиторияси 1,94 млрд кишига етди
Facebook ижтимоий тармоғининг дунё бўйлаб фойдаланувчилари сони 1,94 миллиард кишига етди. Бу ҳақда компаниянинг жорий йил биринчи квартали учун эълон қилинган корпоратив ҳисоботида маълум қилинди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2017 йилнинг 31 март ҳолатига кўра ижтимоий тармоқдан бир ойда камида бир марта бўлса ҳам фойдаланадиганлар сони 1,94 миллиард кишини ташкил қилмоқда. 2016 йилнинг биринчи кварталида Фаcэбоок фойдаланувчилари сони 1,65 миллиард киши эди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бир йилда 17 фоизга ошди.

Facebook ижтимоий тармоғига ҳар куни 1,28 миллиард киши киради. Олдинги йилга нисбатан ушбу кўрсаткич 18 фоиз ўсди. Ўшанда бундай фойдаланувчилар 1,09 миллиард киши эди.

Facebook'нинг биринчи чорак якунига кўра даромади 8,03 миллиард, соф фойда эса 3,06 миллиардни ташкил қилди. Ҳар икки кўрсаткич таҳлилчилар кутаётган натижани яхшилади ва 2016 йилга нисбатан яхшироқ бўлди. 2016 йил биринчи чорагида Фаcэбоок 5,38 миллиард даромад ва 1,73 миллиард соф фойда кўрганди.

Facebook 2004 йил 4 февральда Марк Сукерберг ва унинг Гарвард университетидаги уч курсдоши томонидан яратилган. Ҳозирги кунда Facebook дунёдаги энг етакчи ижтимоий тармоқлардан бири саналади. Марк Сукерберг бугунги кунга қадар компания раҳбари бўлиб келмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook аудиторияси 1,94 млрд кишига етди