Японияда тарихда илк бор роботларнинг тўйи бўлиб ўтди

  • Технология
  • 28-06-2015, 17:32
  • 1 268
  • Японияда тарихда илк бор роботларнинг тўйи бўлиб ўтди

    Японияда Фройс номли робот Юкирин исмли андроид-келин билан турмуш қурди. Бу ҳақда Echo.msk.ru'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

    Маросимда роботларни ишлаб чиққан мутахассислар иштирок этди, хусусан, келиннинг «отаси» (роботни ишлаб чиққан мутахассис) уни робот-куёвнинг олдига олиб келган.

    Тўй Токионинг энг гавжум туманларидан бирида бўлиб ўтди. Маросимда жуда кўп одам қатнашди. Меҳмонлар орасида, жумладан, бошқа роботлар ҳам бор эди.