18:05 / 16.05.2017
8 971

Ўзбекистонда “Пежо Ситроен” енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда “Пежо Ситроен” енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади
“Ўзавтосаноат” АК ва “Пежо Ситроен” Группаси ўртасида Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона барпо этиш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда Кун.uz хабар берди.

Янги «UzbekistanPeugeotCitroёnAutomotiv» ҚКси “Пежо Ситроен” Гуруҳи ва “Ўзавтосаноат” АК томонидан барпо қилинмоқда. Ҳужжатга кўра янги корхона “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида, Тошкендан 200 км узоқликдаги ҳудудда қурилади. Завод “Peugeot” ва “Citroёn” брендлари остида йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади. Устав капитали 30 млн. еврога тенг қўшма корхона ҳар икки томоннинг тенг улуши асосида фаолият юритади. Лойиҳа бўйича умумий инвестиция қарийб 130 млн. еврога тенг.

“Пежо Ситроен” Гуруҳи янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш жараёнларини жорий қилишда ва мутахассислар малакасини оширишда кўмак кўрсатади. Завод ишлаб чиқаришни бошқариш, маҳсулот сифати, етказиб бериш ва савдо масалаларида “Пежо Ситроен”нинг замонавий тизими бўйича иш олиб боради. Шу билан бирга, автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни жалб қилиш йўли билан биринчи йилнинг ўзидаёқ янги қўшма корхонада 50 фоизга маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш кўзда тутилган. Бугунги кунда “Ўзавтосаноат” АК таркибида 30 га яқин йирик заводлар ва 160 дан ортиқ ўрта ва кичик корхоналар айнан маҳаллийлаштириш дастури асосида иш олиб боради.

Қурилиши режалаштирилаётган қўшма корхонада йилига 16 000 та автомобиль ишлаб чиқарилади. Уларни Ўзбекистонда, шунингдек, узоқ ва яқин хориж давлатларидаги экспорт бозорларида сотиш режалаштирилмоқда.

32 миллионлик аҳоли сонига эга Ўзбекистонда саноатни ва автомобиль бозорини ривожлантириш учун етарлича салоҳият ва имконият бор.

“Енгил тижорат автомобиллари сегменти Ўзбекистонда ўзлаштирилмаган ягона транспорт воситасининг тури эди”,- дея таъкидлади “Ўзавтосаноат” АК бошқаруви раисининг ўринбосари Рустам Юсупов. “Ушбу лойиҳанинг тадбиқ этилиши маҳаллий автомобиль саноати ривожида яна бир дадил қадам бўлади. Аҳоли бандлигини таъминлашга ҳизмат қилувчи янги қўшма корхона Ўзбекистон саноатининг янада ривожланишига ўз хиссасини қўшади”.

“Ушбу лойиҳа бизнинг 5 йилликка мўлжалланган тараққиёт Дастуримизга тўла мос келади ва бу “Пежо Ситроен” Гуруҳи учун енгил тижорат автомобилларининг савдосини ривожлантириш ва ҳудудий кенгайиш учун яна бир катта имкониятдир. Биз қўшма корхона ташкил этилишида асосий фактор бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсан қўллаб-қувватлашларини ҳамда ўзбек ҳамкорларимиз билан конструктив мулоқотни жуда юқори баҳолаймиз”- дея эътироф этди “Пежо Ситроен” Гуруҳи Вице-президенти Кристоф Бержеран.

Маълумот учун, “Ўзавтосаноат” АК 1994 йилнинг 17 март санасида ташкил этилган. Ҳозирда АКси таркибида 75та йирик ва ўрта корхона ҳамда компаниялар, жумладан, Жанубий Корея, Туркия, Италия, Германия, Нидерландия, АҚШ ва МДҲ давлатлари технологияси ва сармояси асосидаги компаниялар мавжуд. АЖнинг асосий фаолият доираси – енгил автомобиллар, автобуслар, юк ташувчи автомобиллар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш. Компанияда 24 мингдан зиёд ходим ишлайди, улардан 5 минг нафари жаҳоннинг етакчи саноат компанияларида малака оширган.

“Пежо Ситроен” Гуруҳи уч маркадаги автомобилларни ишлаб чиқаради - Peugeot, Citroën и DS. Шунингдек, автомобиль ишқибозларининг тобора ўзгариб бораётган талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган холда кенг кўламда Free2Move маркаси остида мобил ва интеллектуал ҳизматларни кўрсатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда “Пежо Ситроен” енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади