11 ёшли бола хакерлик бўйича дарс ўтяпти. Сиз ҳали ҳам ўтирибсиз » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

11 ёшли бола хакерлик бўйича дарс ўтяпти. Сиз ҳали ҳам ўтирибсиз

Технология 18-05-2017, 14:01 569
11 ёшли бола хакерлик бўйича дарс ўтяпти. Сиз ҳали ҳам ўтирибсиз
11 ёшли америкалик Рубен Пол исталган предметни смартфон ва Bluetooth ёрдамида қуролга айлантириш мумкин, деб ҳисоблайди. У бу ҳақда Нидерландиядаги One Conference 2017 киберхавфсизлик бўйича конференцияда айтиб ўтди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Ўзининг тезисини намойиш этиш учун бола саҳнага WiFi ёки Bluetooth’га уланиш мумкин бўлган юмшоқ айиқчани олиб чиқди. Кейин Raspberry Pi ва ўзининг ноутбуки ёрдамида залда Bluetooth ёқилган смартфонларнинг барчасига уланди.

Пол 10 тача телефон рақамини олиб, ўзининг айиқчасига боғланди ва унда чироқни ёқди ҳамда овозли хабар ёзди. Шу йўл билан у Bluetooth орқали фойдаланувчининг шахсий маълумотларини ўғирлаши ёки уни GPS бўйича кузатиши мумкинлигини кўрсатди.

Ахборот технологиялари бўйича ишлайдиган Рубеннинг отаси сўзларига қараганда, бола 6 ёшлигидаёқ мазкур соҳага қизиқа бошлаган. Ҳозирда оила болага CyberShaolin нотижорат ташкилотига асос солишга ёрдам берган. Унинг мақсади катталар ва болаларни киберхавфсизликнинг муҳимлиги ҳақида ахборот беришдан иборат.

Бундан ташқари, Рубеннинг кунг-фу бўйича қора белбоғи бор.
Загрузка...

Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.