Windows 8.1 Windows XP`дан машҳурлик борасида ўзиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Windows 8.1 Windows XP`дан машҳурлик борасида ўзиб кетди

Технология 2-07-2015, 19:08 801
Windows 8.1 Windows XP`дан машҳурлик борасида ўзиб кетди

Windows 8.1 нинг улуши биринчи марта Windows XP`никидан кўп бўлди. Бу ҳақда Net Marketshare сайтига асосланиб Kun.uz хабар берди.
Ҳозирги кунда операцион тизимлар бозорида Windows 8.1 улуши 13,12 фоизни ташкил этмоқда. Бу пайтда эса Windows XP`нинг кўрсаткичлари 11,98 фоизга тенг.

Windows 8.1 ва Windows XP дунёнинг иккинчи ва учинчи рақамли операцион тизимлари бўлиб турибди. Биринчи ўринда 60,98 фоизлик улушга эга бўлган Windows 7 мустаҳкам жойлашган. Булардан ташқари рейтингда 2,9 фоизга эга Windows 8 ҳамда 1,6 фоизлик улуш билан Windows Vista ҳам қайд этилган.
Microsoft томонидан ишлаб чиқарилмаган операцион тизимлар орасида биринчиликни Mac OS X 10.10 Yosemite 4,54 фоизлик кўрсаткич билан эгаллаган. Linux эса бозорда 1,61 фоизлик улушга эга бўлиб турибди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.