16:29 / 28.05.2017
6 390

Telegram асосчиси почтаси бузилиши мумкинлигидан огоҳлантирилди

Telegram асосчиси почтаси бузилиши мумкинлигидан огоҳлантирилди
"ВКонтакте" ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров твиттерда унга Google’дан юборилган огоҳлантириш скриншотини жойлаштирди, деб ёзади Кун.уз нашри. Огоҳлантириш матнига кўра, "давлат билан боғланган хакерлар Дуровнинг электрон почтасини бузишга ҳаракат қилаётган бўлишлари мумкинлиги" айтилган.

Хабар муаллифлари бундай бузиб киришга уринишлар Gmail электрон почта хизмати фойдаланувчиларининг 0,1 фоиздан камроғи билан юз беришини ва хавотирлар ўринсиз бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтганлар.

Telegram асосчиси эса муҳим нарсалар учун ҳеч қачон Gmail’ни ишлатмаслигини, бироқ "бундан негадир ажабланмаётганини" маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram асосчиси почтаси бузилиши мумкинлигидан огоҳлантирилди