Solar Impulse 2 самолёти қуёш батареяларида парвоз қилиш бўйича рекорд ўрнатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Solar Impulse 2 самолёти қуёш батареяларида парвоз қилиш бўйича рекорд ўрнатди

Технология 4-07-2015, 12:20 891
Solar Impulse 2 самолёти қуёш батареяларида парвоз қилиш бўйича рекорд ўрнатди

Дунё бўйлаб саёҳат амалга ошираётган қуёш батареяларида парвоз қилувчи Solar Impulse 2 самолёти Гавайи оролларига қўнди. Бу ҳақда «Agence France-Presse»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Шу пайтгача қуёш батареяларидаги самолётлар бундай катта масофаларни босиб ўта олмаган ва бундай узоқ вақт давомида ҳавода бўлмаган эди.

Самолёт ўз саёҳатини 2015 йилнинг мартида Абу-Дабидан шарқ томонга қараб бошлаган эди.
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.