10:06 / 29.05.2017
9 194

Rolls-Royce дунёдаги энг қиммат автомобилни намойиш этди (фото)

Rolls-Royce дунёдаги энг қиммат автомобилни намойиш этди (фото)
Rolls-Royce компанияси Sweptail номи берилган янги лойиҳасини намойиш этди. Мазкур автомобиль буюртмачининг талабига кўра, бир нусхада ишлаб чиқарилди.

Компания буюртмачининг исмини ошкор этмади, аммо шуниси аниқки, у автомобилнинг ташқи кўринишини яратишда қатнашган. Лойиҳа муаллифлари бу борада ўтган асрнинг 30-йилларида ишлаб чиқарилган автомобиллардан руҳланишганини айтишмоқда.

Rolls-Royce раҳбари Торстен Мюллер-Отвос Sweptail буюртмачига 12 миллион еврога тушгани ҳақидаги гапларни миш-миш деб атади, аммо бу дунёдаги энг қиммат автомобиль эканини таъкидлади.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Rolls-Royce дунёдаги энг қиммат автомобилни намойиш этди (фото)