5 502
iPhone 8 — симсиз қувват олиш, сувдан ҳимоя ва юзнинг 3D сканери каби имкониятларга эга бўлади
Тайвандаги электрон қурилмалар ишлаб чиқариш ҳамда лойиҳалаш компанияси — Wistron’нинг бош директори Роберт Хван iPhone 8 нинг нозик жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда «Hi-Tech Mail.ru»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, iPhone 8 сув ўтказмаслик ҳамда симсиз қувват олиш каби янги функцияларга эга бўлишига қарамай, уни ишлаб чиқариш жараёни аввалги авлодларидан катта фарқ қилмайди.
Pocket Now’нинг ёзишича, iPhone’нинг келгуси учта авлоди (8, 7s ва 7s Plus) ҳам симсиз қувватланиш имкониятига эга бўладиган кўринади.
Таъкидлаш жоизки, шундоқ ҳам iPhone 7 ҳамда 7 Plus қурилмалари саёз чуқурликларда сувга қарши ҳимоя воситасига эга. Янги моделларда IP67 рейтинги 68 га қадар кўтарилиб, (1,5 метр чуқурликда 30 дақиқа) Samsung Galaxy S8 ҳамда LG G6 ҳимоя даражаларига мос келади.
Largan Precision компаниясининг маълум қилишича, янги модул объективи Foxconn буюртмасига асосан юзни 3D сканер қилиш имконияти билан жиҳозланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди